2023 йил 25 январь куни Навоий вилояти Қизилтепа тумани 4-ИДУМ психологи Абдуллаева Гулмира томонидан психолог иш режасининг 2-ярим йиллигида "Ўқувчилар, ота-оналар ва педагоглар билан ишлаш" бандида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида педагогик жамоа ходимлари учун «Ҳаёт гўзал - яшаш учун минг сабаб» номли тренинг машғулоти ўтказилди.
Тренинг ўтказишдан мақсад: жамоани жипслаштириш, муаммоли, хулқ-атворида ўзгаришлар юзага келаётган ўқувчилар билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш шунингдек, жамоавийликни ривожлантириш, ходимларни эмоционал, психологик жиҳатдан яқинлаштириш, жамоада биргаликда фаолият олиб бориш кўникмаларини шакллантириш, улар ўртасида муаммоли вазиятларнинг психологик ечими, низоли вазиятларни ҳал қилишда ҳулқ-атвор моделини аниқлаш: тажовузкорлик ва бошқаларнинг эҳтиёжларига бефарқ бўлмаслик ҳамда дўстлик ва ўзаро ҳурмат ҳиссини шакллантиришдан иборат.
Тренингда низоли вазиятларни бартараф этишнинг салбий ва ижобий томонлари муҳокама қилиниб, инсон ўзини кўтаринки кайфиятда ҳис қилиши учун зарур бўладиган омиллар хусусида тўхталиб ўтилди. Бундан ташқари инсоннинг ички оламини акс эттирувчи методикалар ва кайфият кўтарувчи ўйинлар, ибратли ҳикоялар орқали тренинг машғулотларининг мазмуни янада бойитилди.