Yangiliklar

Мактабда психологик хизмат

2023 йил 25 январь куни Навоий вилояти Учқудуқ тумани ХТБ га қарашли 18-умумий ўрта таълим мактабида мактаб психологлари томонидан 1синф ўқувчилари учун январь ойи иш режа асосида психологик коррекцион машғулотлар ўтказилди.

Машғулотларни ўтказишдан мақсад: ўқувчиларнинг билиш жараёнларини фаоллаштириш,  синф жамоасида ҳамжиҳатлилик муҳитини шакллантиришдан иборат.

Тренинг давомида ўқувчилар иштирокида "Танишув", "Камета ўйини", "Қуёшли доира", "Хотира машғулоти" сингари диққатни жамловчи ўйинлардан фойдаланилди.

Коррекцион машғулотлар давомида ўқувчиларнинг кайфияти кўтарилиб, синф жамоасида ҳамжиҳатлилик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш кўникмалари шакллантирилди.

;