2023 йил 25 январь куни Навоий вилояти Учқудуқ туман ХТБга қарашли 10- умумтаълим мактабининг психологлари томонидан педагог ходимлар учун «Муаммоли вазиятларни ҳал этишда позитив фикрлашнинг аҳамияти» мавзусида психологик тренинг машғулоти ўтказилди.
Машғулот жараёнида ўқитувчиларга ўзларидаги кучли ва заиф томонларини ажрата олиш ва уларни тўғри таҳлил қилиш, таълим жараёнида ҳар бир ўқувчига унинг индивидуал хусусиятларига кўра ёндашиш, ижтимоий психологик муаммоси мавжуд ўқувчилар билан мулоқот қилиш кўникмалари ҳақида тушунча берилди.
Амалий машғулотларни янада мустаҳкамлаш мақсадида "Сиз қаердасиз?", "Шу ерда ва ҳозир" номли қизиқарли психологик ўйинлардан фойдаланилди.