Yangiliklar

“Инклюзив таълимнинг аҳамияти” мавзусида ўқув семинар

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги 36-сонли умумтаълим мактабининг фаоллар залида Вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасаларида “Инклюзив таълимнинг аҳамияти” мавзусида ўқув амалий семинар бўлиб ўтди. Тадбирда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг болаларни ижтимоий психологик қўллаб-қуватлаш маркази ходимлари, инклюзив таълимга ихтисослаштирилган мактаб директорлари ҳамда мактаб психологлари, махсус ўқитувчилар иштирок этишди. Ушбу ўқув амалий семинарида инклюзив таълимга ихтисослаштирилган синфларда таҳсил олаётган ўқувчилар билан ишлашнинг аҳамияти борасида республика ташхис маркази инклюзив таълим лабараторияси ходими  Шоиста Ахмедова ўз маърузаси билан иштирок этди.

Ўқув семинари давомида психолог мутахассислар инклюзив таълим бўйича тренер сифатида тайёрланди.

;