Yangiliklar

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасалари психологлари учун семинар-тренинг

         Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасалари психологлари учун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб биносида ўқув амалий семинар-тренинг машғулотлари ташкил этилди.

      Мазкур тренингда амалиётчи психологларнинг билим ва малакаларини кенгайтириш мақсадида Халқ таълими вазирилиги хузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик Республика ташхис маркази методистлари томонидан “Мактаб-интернат ўқувчиларга психологик ёрдам кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятлари”, “Иқтидорли болалар билан ишлашнинг педагогик-психологик асослари”, “Таълим муассасаларида ўқитувчиларнинг нотўғри хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ вазиятларнинг профилактикаси” мавзулари  орқали мутахассисларнинг салоҳияти ва  кўникмалари оширилди. Семинар тренингда иштирок этганлар сони жами 165 нафарни ташкил этди.

         Тренинг давомида психологлар ўзларини  қизиқтирган саволларга батафсил маълумотлар олишди. Тренинг ўтказилишида ақлий хужум, гуруҳларда ишлаш, презентация ва мавзуга оид бўлган фаоллаштирувчи ўйинлардан фойдаланилди.

  

;