Жорий йилнинг 27-январ куни Фаргона вилояти Фуркат тумани ХТВ га карашли 7-умумий ўрта таълим мактаби психологи Ферузахон Содикова томонидан мактабнинг 4-синф ўкувчилари билан коррекцион тренинг машғулотлари ўтказилди.
Машгулотни ўтказишдан асосий максад: ўкувчиларда ўзини тутиш, эпчиллик, чакконлик,билиш жараёнларини фаоллаштириш, синф жамоасида ҳамжиҳатлилик муҳитини шакллантириш шунингдек, хулк-атворида юзага келиши мумкин бўлган салбий ўзгаришларни ўз вақтида бартараф этишдан иборат.
Тренинг машғулотларининг янада қизиқарли бўлиши учун "Мехр мактуби", "Рангли шарлар пойезди", "Биргаликда уддалаймиз", "Коптоклар тўплаймиз" номли тқизиқарли фаоллаштириувчи ўйинлардан фойдаланилди ва шу орқали ўқувчиларга позитив кайфият улашилди