Yangiliklar

Республика ўғил болалар ва қиз болалар ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчилари учун семинар-тренинг машғулотлари ўтказилди.

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни  Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган “Республика ўғил болалар ва қиз болалар ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларини ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш ва касбга йўналтириш” режасининг ижроси ҳамда Марказнинг 2022 йил 20-сентябрдаги 01/11-сонли чора-тадбирлар режаси асосида Тошкент вилояти Чиноз туманидаги қиз болалар, Сирдарё вилояти Бахт шаҳридаги Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланувчиларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш ва касбга йўналтириш мақсадида семинар-тренинг машғулотлари ўтказилди. Республика ташхис маркази психолог методистлари томонидан жами 60 нафар ўғил-қизлар учун “Тенг-тенгга” дастури доирасида “Шахслараро мулоқот кўникмалари: қандай қилиб “йўқ” деса бўлади?” ҳамда “Келажак қўлингизда” дастури асосида “Компьютерга тобелик ва саломатлик” мавзусида тренинг машғулотлари ўтказилди. Машғулотлар давомида иштирокчилар мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Шунингдек, касбга йўналтириш бўйича ўқувчилардан “Касбий ўзликни англаш” ва “Ўқув мотивациясининг йўналганлигини ташхис қилиш”  сўровномалари ўтказилди.

;