Yangiliklar

Мактабгача таълимда инклюзив таълим амалиётини мустаҳкамлаш

Жорий йилнинг 6 февраль куни Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис маркази директори Л.Гайнутдинова, директорнинг биринчи ўринбосари К.Жўрабоев ҳамда инклюзив таълим лабораторияси методисти Г.Алимова, Мактабгача таълим агентлиги Болалар саломатлигини таъминлаш ва ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи У.Мухитдинова, бош мутахассис Г. Насировалар билан Япониянинг JICA халқаро ҳамкорлик агентлиги вакиллари “Мактабгача таълимда инклюзив таълим амалиётини мустаҳкамлаш” номли лойиҳаси доирасида ZOOM платформаси орқали онлайн учрашув бўлиб ўтди.

  Учрашувда лойиҳа доирасида қилинаётган ишлар таҳлили ва келгусида амалга ошириладиган режалар тузиб олинди.

;