Yangiliklar

"Сени севаман ҳаёт"

Жорий йилнинг 3 февраль куни Бухоро вилояти Вобкент тумани 28-умумий ўрта таълим мактабининг амалиётчи психологи В.Бафоева томонидан 8-9-синф ўқувчилари учун "Сени севаман ҳаёт" мавзусида тренинг машғулотлари ўтказилди.

Машғулотлардан кўзланган асосий мақсад: ўқувчиларда юзага келиши мумкин бўлган салбий хулқ-атвор ва ҳолатларнинг олдини олиш, тенгдошлари билан самарали мулоқот ўрнатиш кўникмаларини шакллантириш ҳамда мураккаб ҳаётий вазиятларга дуч келганда ўзига бўлган ишончни сақлаб қолиш орқали ечим топа олишларига эришишдан иборат.

Тренинг машғулотлари давомида: "Ўзингга ишон", "Стрессни енгамиз" ўйинларидан фойдаланилди

;