Yangiliklar

«Баҳсларни бошқариш» тренинг машғулоти

Жорий йилнинг 13 фераль куни Сурхондарё вилояти Узун тумани 57-умумий ўрта таълим мактабининг амалиётчи психологи М.Ражабова томонидан 9-синф ўқувчилари учун «Баҳсларни бошқариш» мавзусида тренинг машғулоти ўтказилди.

Машғулотларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад: низоли вазиятлар ва конфликт ҳақида ўқувчиларда тўғри тасаввур ва кўникмаларни шакллантириш, конфликтларнинг ижобий томонлари ҳақида маълумот бериш ва баҳсларни бошқаришнинг самарали усуллари ҳақида тавсия беришдан иборат.

Тренинг мавзусини янада қизиқарли бўлиши учун "Олма-олча", "Ким топқир" ўйинларидан фойдаланилди.

;