Yangiliklar

Наманган шаҳридаги 51 та умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари ўртасида касбий билим ва қизиқишларини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказилди.

Халқ таълими вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Наманган шаҳридаги 51 та умумтаълим мактабининг 9 – 11-синфлари ўқувчилари ўртасида касбий қизиқишларини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказилди.

Сўровномада фаол иштирок этган шаҳардаги умумтаълим мактабларининг 16316 нафар юқори синф ўқувчилари келажакда олий таълим муассасаларида ўқиш, ўз қизиқишларидан келиб чиқиб, касб-ҳунар эгаллаш билан боғлиқ орзу-мақсадлари, интилишларини баён этишган.

Наманган шаҳридаги 1- умумтаълим мактабидаги жараёнларда Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг профессор-ўқитувчиларидан иборат Ишчи гуруҳи вакиллари ўқувчиларнинг ўз қизиқишларидан келиб чиқиб, билим олишлари, касб-ҳунар эгаллаши, келажакда жамиятда муносиб ўрин топишлари учун қулай-шарт-шароит ва имкониятлар яратиб беришга эътибор қаратдилар.

Жараёнларда ўқувчиларни умумтаълим фанларини мукаммал ўрганиш баробарида, юрт эртасига муносиб камол топиш, касб-ҳунарга қизиқиш ва интилишларини оширишга қаратилган ўзига хос ташаббуслар амалга оширилди.

Бу каби амалий саъй-ҳаракатлар ёшларнинг ҳар жиҳатдан Ватан истиқболига муносиб улғайиб, эл-юрт равнақи йўлида сидқидил фаолият юритишларига имкониятлар яратади.

;