Yangiliklar

“Мехрли мактаб”да психологик тренинг

2022 йил 17 ноябрь куни Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази қошидаги "Меҳрли мактаб"да Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази методистлари С.Раҳимова ва Г.Юсуповалар томонидан жами 22 нафар педагог-ходимлар учун "Стрессни юзага келиши ва уни бартараф этиш омиллари" мавзусида  учун тренинг машғулотлари ўтказилди.

Машғулотларда ҳиссиётларни жиловлаш, позитив фикрлаш, жамоада илиқ муносабатни шакллантириш борасидаги тавсиялар фаоллаштирувчи ўйинлар орқали иштирокчиларга тақдим этилди. Жумладан, "Термометр", "Позитив йўлакча", "Ўзингизга хат ёзинг", "Молекула" ўйинларидан сўнг иштирокчиларда кўтаринки кайфият кузатилди.

;