Yangiliklar

9-синф битирувчилари учун касб-ҳунар мактабларига қабул бошланди

Умумтаълим мактабларининг 9-синфини 2021 йилда тамомлаган ёшларимиз учун таълимни давом эттириш билан биргаликда касб-ҳунар ўрганиш имкониятини берувчи республикамиз бўйича 339 та касб-ҳунар мактабларига онлайн қабул бошланди.

Қабул Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг www.kasb.edu.uz электрон платформаси орқали қуйидаги тарзда онлайн амалга оширилади:

  1. Электрон ариза (www.kasb.edu.uz орқали тўлдирилади);
  2. Умумтаълим мактабининг 9-синфни тугатганлигини тасдиқловчи шаҳодатнома (электрон) нусхаси;
  3. 3×4 фотосурат.

Ҳужжатларни қабул қилиш 1 июлдан 20 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Онлайн ҳужжат топширишда қўшимча саволлар бўйича ўзингизга яқин бўлган касб-ҳунар мактабларига мурожаат этишингиз ҳам мумкин.

✅ Касб-ҳунар мактаблари битирувчилари келгусида ишлаш ва олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш ҳуқуқини берадиган давлат намунасидаги диплом оладилар. Ўқиш 100% бепул.

;