Мактаб ўқувчиларини хорижий тиллар ва касбга ўргатиш юзасидан семинар ташкил этилди
▫️Косонсой туманидаги 8-сонли умумтаълим мактабида Косонсой туманидаги мактаб ўқувчиларини иккита хорижий тил ва битта касбга ўргатиш юзасидан туман ўқув-амалий семинари ташкил этилди.
Ўқув-семинарга ташриф буюрган иштирокчилар Косонсой туманидаги 8-сонли умумтаълим мактаби хорижий тил фан ўқитувчиларининг дарс тақдимотлари, ахборот технологиялари соҳасида ўз иқтидорларини намоён этаётган ёш дастурчилар ҳамда мактаб қошида ташкил этилган касбий таълим хоналари фаолияти билан танишишди.
Шундан сўнг 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туман халқ таълими бўлими бошлиғи С. Эргашевнинг тумандаги умумтаълим мактабларида келажакда ташкил этиладиган замонавий касб ҳамда хорижий тилларнинг ўқитилиши юзасидан тақдимоти ўтказилди.
Маълумот учун, давлат раҳбарининг 2023 йил 20 январ куни мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилишида аниқ вазифалар белгилаб берилиб, туман ва маҳаллаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчилар мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касбларга ўргатилиши маълум қилинган эди.