Аввал эълон қилинганидек, (https://t.me/SirdaryoSadosi/8637) Жорий йилнинг 15-февраль куни Telegram мессенджери орқали Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Педагогик-психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шўъбаси мудири, малакали психолог Рахмонова Гулчирой Хабибулоевна томонидан аҳоли билан "Овозли чат" шаклида онлайн мулоқот ўтказилди. Икки соатдан кўпроқ вақт мобайнида давом этган мазкур жонли мулоқотда 250 нафарга яқин фаол кузатувчилар масофадан туриб бевосита кузатиб боришди ҳамда 50 дан ортиқ (жонли ва ёзма шаклда) саволлар келиб тушди (аудио) (https://t.me/SirdaryoSadosi/8652).
Мазкур психологик онлайн мулоқотда, бугунги кунда таълим муассасаларида амалга оширилаётган психологик хизматлар ва уларнинг самарали натижаси, оилавий зиддиятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва ечими, касалликларни психосоматика усули билан даволаш ҳақида суҳбатлашилди.