Жорий йилнинг 20-февраль куни Тупроққалъа тумани ХТБ га қарашли 17-сон умумий ўрта таълим мактаби 2-А синф ўқувчилари билан "Мавжуд бўлмаган ҳайвон" проектив методикаси ўтказилди.
- Психодиагностик машгулотда ўкувчиларга " Мавжуд бўлмаган ҳайвон" тести чиздирилди. Шунингдек, ўқувчилар билан ҳаракатли ўйинлар ўтказилди.
- Психодиагностик машғулотдан максад: Боланинг шахсий хусусиятларини аниқлаш учун чизма тестларидан фойдаланиш проекция тамойилига асосланади. Бунда асосан, бола ўз ғояларини, тажрибаларини, интилишларини тасвирлайди ҳамда боланинг ички дунёсини аниқлашга имкон беради. Шунингдек, хаёлий мавжудотни тасвирлашда бола беихтиёр, баъзан эса онгли равишда унга бўлган муносабатини расмда ифодалайди.