Навоий вилояти Учқудуқ туман ХТБ га қарашли 20-сонли умумтаълим мактабида жорий йилнинг 1-март куни мактаб психологлари томонидан 6-синф ўқувчилари билан коррекцион ривожлантирувчи машғулотлар ташкил этилди.
Бундаги коррекцион ривожлантирувчи машқларда “Саломлашиш тренинги”, “Диққатни ривожлантирувчи машқлар”, “Бахтли дамлар”, “Мен ҳаётни севаман” каби психо-эмоционал машғулотлар олиб борилди.
Психологик машғулотнинг ўтказишдан мақсад: Ўқувчиларга ҳаётни севишга, ўқувчиларда ўзига бўлган ишончни шакллантириш, аҳилликни сингдириш, беғараз дўстона муносабатларга эришиш ҳамда ўзаро дўстона муносабатларни шакллантириш, ўқувчилар бир бирини ўзаро тушуниш ҳиссини оширишда коррекцион ривожлантирувчи машғулотлар мақсади этиб белгиланди.