2023 йил 3 март куни Frankfort меҳмонхонасида “Можаро зоналаридан қайтган фуқароларни репатриация, реабилитация ва реинтеграцияни баҳолашда инсон ҳуқуқларига асосланган ёндашув: Ўзбекистон тажрибасидан фойдаланиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида Марказ ходимлари иштирок этишди. Давра суҳбати жараёнида мутассади ташкилотларнинг вакиллари мавзуга оид бўлган ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, зарур таклифларини билдиришди.
Иш жараёнида гуруҳларда ишлаш, тақдимот усуллари қўлланилди.
Мазкур жараёнлар асосида давра суҳбати қизиқарли ва фаол тарзда олиб борилди