Yangiliklar

“Халқ таълими тизимида психологик хизматда инновaцион ёндашув” - психологлар форуми

            Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази томонидан 2021 йил 22 ноябрь куни ўтказилган “Халқ таълими тизимида психологик хизматда инновaцион ёндашув” мавзусидаги психологлар форуми
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги” ПҚ-4884-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимига татбиқ этиш юзасидан бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.
            Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази томонидан 2021 йил 22 ноябрь куни “Халқ таълими тизимида психологик хизматда инновaцион ёндашув” мавзусидаги форум ташкил этилди.
Форумда Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, 12 та ҳудудий вилоят халқ таълими бошқармаси, ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг 14 нафар Педагогик-психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шўъбаси мудирлари, 56 нафар мактаб психологлари шунингдек “Психолог-2021” кўрик-танловининг 15 нафар республика босқичи ғолиблари, 15 нафар инспектор-психологлар, жами 100 нафар психологлар иштирок этди.
            Форумни очилиш қисмида халқ таълими вазири ўринбосари Ражапов Вахобжон Туражанович сўзга чиқиб ўз нутқида психологларнинг касбий ривожланишларига имкониятлар яратилганлиги, хусусан, умумий ўрта ва ўрта махсус давлат таълим муассасасидаги психолог кадрларини аттестaциядан ўтказиш тартиби ҳамда психолог кадрлар учун ҳафтасига 36 соатли иш тартиби белгиланганлиги, ўрнак кўрсатган психологларни моддий рағбатлантириш механизми жорий этилганлиги ва бугунги кунда таълим муассасаларида олиб борилаётган психологик хизматни такомиллаштириш масаласи алоҳида эътиборни талаб қиладиган зарур масалалардан бўлиб қолоётганлини айтиб, психологик хизматнинг тўлақонли даражада йўлга қўйилиши таълим муассасаси фаолияти сифати ва самарадорлигини ошириш, халқ таълими тизимида психологик-педагогик ташхисни амалга ошириш юзасидан амалий фаолият йўналишлари бўйича вазифаларни бажариш самарадорлигини янада оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш зарур эканлини таъкидлаб ўтди.
Форум давомида “Психолог-2021” кўрик-танловида ғолиб бўлган психологларни тақдирлаш маросимида ғолиб иштирокчиларни тақдирлаб, келгуси фаолиятларига омадлар тилади.
              Форумга ташриф буюрган Халқ таълими вазири маслаҳатчиси Ғайрат Бахромович мактаб психологлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ўз тавсиялари билан форум иштирокчиларига омадлар тилади.
Бундан ташқари форум дастури асосида хамкор ташкилот вакиллари яни Республика Бош прокуратура прокурори Улуғбек Оқбўтаев “Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш”, Ички Ишлар Вазирлиги хуқуқбузарликлар бош бошқармаси бўлим бошлиғи Ф.Усаров “Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар”, ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси болаларни ҳимоялаш миллий эксперти Г.Нигматжонова “Болалар ва уларнинг оилалари билан ишлашда руҳий шикастланишдан хабардорликка асосланган ёндашувлар” мавзусида, ТДЮУ катта ўқитувчиси юридик фанлар бўйича фалсафа доктори К.Алийева “Хотин-қизлар ва болаларга нисбатан оилавий зўравонликка қарши курашда мактаб психологларининг ўрни”, “Саҳар”гуруҳи продюссери Ж.Худойбердийев халқ таълими вазирлиги ва ЮНИCЕФ ташкилоти билан ҳамкорликда “Зўравонликка бефарқ бўлмайлик” шиори остида “Аёл” қўшиғи тақдимоти хамда халқаро даражадаги топ-менеджер М.Аъзамов, тренер Д.Турдийевлар томонидан “Эслаб қолиш ва диққатни ривожлантириш санъати”, “Ёшлар орасида лидерликни шакиллантириш, касб-ҳунарга йўналтиришда лидерлик усуллари” мавзуларида ва вилоятдан ташриф буюрган Сирдарё, Самарқанд, Фарғона Андижон вилоятлари Педагогик-психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шўба мудирлари томонидан ўз вилоятларида амалга ошириладиган янги инновацион ёндашувлар асосида лойиҳалар тақдимотлари билан иштирок этдилар.

;