Yangiliklar

Бу — менинг онам!

Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 55-сонли умумтаълим мактаби инклюзив синф ўқитувчиси Чарос Улуғмуродова ташаббуси билан “Бу — менинг онам!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир уюштирилди. Тадбирга алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган ўқувчилар ҳам жалб этилди.

Байрам тадбирига жажжи ўқувчиларнинг оналари ҳам таклиф этилди. Унда болажонлар тoмонидан тайёрланган бадиий дастур намойиш қилинди. Улар ижросидаги рақс, шеър, куй-қўшиқлар бир-бирига уланиб томошабинлар кайфиятини кўтариб юборди. Айниқса, кашта тикиш, пазандалик шартларида беллашган қизалоқларнинг иштироки онажонларнинг  ёшлик даврларини ёдга солган бўлса ажаб эмас. Фарзандидан миннатдорлик, устозига бўган ҳурмат айниқса, тинч-осуда юртда шундай бахтиёр яшаётганлигидан мамнуният ҳисси ҳар бир онанинг меҳр тўла кўзлларида акс этди.

;