Yangiliklar

Ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатишда самарали натижалар...

        Ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда битирувчилар бандлигини таъминлаш борасида Андижон вилоятида ўзига хос тажриба амалга оширилди.

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21-22 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда битирувчилар бадлигини таъминлаш борасида "АНДИЖОН ТАЖРИБАСИ" намуна сифатида эътироф этилган эди.  
   
        2019-2020 ўқув йилида 21 126 нафар битирувчиларга турли корхона, ташкилот ва ўқув марказларида касб ҳунар ўргатилиб, 4 215 нафар битирувчига 42,3 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди. 
        2020-2021 ўқув йилида 27 550 нафар битирувчиларга касб-ҳунар ўргатилиб, 7 828 нафар ёшларга 114,2 млрд. сўмлик имтиёзли кредит ажратилди. 
  
        Бугунги кунда битирувчилар ўзини ўзи банд қилиб (ПҚ-4742), оиласи учун даромад топмоқдалар.

;