Yangiliklar

Намангандаги “Таълим ва ишлаб чиқариш” кўргазмаси 15 мингдан зиёд мактаб битирувчиларини қамраб олади

Наманган вилояти “Баркамол авлод” болалар мактабида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ташкил этилган “Таълим ва ишлаб чиқариш” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Уч кун давом этадиган кўргазма олий таълим муассасалари, профессионал таълим масканлари, ўқув марказлари, консалтинг хизматлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан таништириш ва касбга йўналтиришга қаратилган. Унда республикамиздаги 17 та олий таълим муассасалари, 5 та ўқув маркази, 1 та консалтинг хизмати, 7 та касб-ҳунар мактаблари иштирок этмоқда. Вилоятдаги умумтаълим мактабларидан 15 000 нафардан зиёд ўқувчи иштирок этадиган жараёнларда битирувчилар олий таълим муассасалари фаолияти ва уларда тайёрланадиган мутахассисликлар бўйича кенг қамровли батафсил маълумотга эга бўладилар.

;