Yangiliklar

Мактабда ўқувчилар касбга ўқитилмоқда

Наманган шаҳарда жойлашган 14-ўрта таълим мактабида шаҳар миқёсида семинар тренинг ўтказилди. Унда шаҳардаги мавжуд ўрта таълим мактабларининг директорлари ва амалиётчи психологлари иштирок этди.

Маълумки, жорий йилнинг 20-январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишида эндиликда туман ва маҳаллаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчиларга мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касблар ўргатилиши белгилаб олинган эди.

Ушбу ташаббус Наманган шаҳридаги 14-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўй кўрсатмоқда. Мактабнинг тўгарак раҳбари ўқув машғулотларидан кейинги вақтларда ўқувчиларга чилангарлик, каштачилик, сартарошлик, тикувчилик, ошпаз, чилангар тунукачи, эркаклар сартароши, суваршик, қўл сир-синоатларини ўргатиб келмоқда. Бундан ташқари, инглиз тили ва дастурчилик бўйича ҳам ёшларга қўшимча сабоқ бериляпти.

;