Yangiliklar

Сурхондарё вилоятида психологлар учун семинар-тренинг

 

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази методистлари томонидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 12-сонли мактабда жорий йилнинг 18-апрель куни вилоятининг барча туманларидан 4 нафардан жами 60 нафар психологлари учун Вояга етмаган қизларни эрта турмушга бериш, исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш мавзуси асосида тренерлар учун тренинг ўтказилди.

Тренингда профилактика тадбирларининг мақсад ва вазифалари, профилактик тадбирларни амалга ошириш ва ўтказишнинг фаол усуллари ҳамда мактаб психологи, синф ўқитувчисининг вазифалари хусусида батафсил тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, мазкур жараёнда мутахассисларнинг амалиётда фойдаланишлари учун диагностика методлари ва коррекцион усулларни ўтказиш мақсадида амалий тавсиялар берилди.

Тренер сифатида ўқитилган психологлар томонидан келгусида мазкур жараёнлар Сурхондарё вилоятинг барча туманлари бўйлаб давом эттирилиши кўзда тутилган.

;