Yangiliklar

Тошкент шаҳрида жойлашган Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони

Жорий йилнинг 5 май куни Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис марказида Тошкент шаҳрида жойлашган Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган тажрибали психологлар билан давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида мазкур таълим-тарбия муассасаларида психологик хизмат фаолиятини ташкил этиш масаласи бўйича фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Жумладан, мазкур таълим муассасаларида таълим ақлий, психологик, физиологик ривожланишида нуқсони бўлган боланинг шахсий ривожланишига йўналтирилганлиги, кўникма ва қобилиятларни ривожлантириш, муваффақиятли ижтимоий мослашув, зарур ҳаётий билимларни ўзлаштиришга ҳисса қўшадиган тузатиш ва ривожлантирувчи таълим ва таълим орқали тўлиқ ижтимоийлашган шахсни шакллантиришга қаратилганлиги, мутахассис психолог ҳам шунга асосланган ҳолда ўз фаолиятини режалаштириши кераклиги таъкидланди.

Давра суҳбати давомида психологнинг мактаб маъмурияти ва педагогик жамоасига ўқувчининг индивидуал хусусиятларига мос келадиган ижтимоий ривожланиш ҳолатини яратишда ёрдам бериш, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, ўқитувчилари ва таълим жараёни бошқа иштирокчиларининг саломатлиги ва шахсиятини ривожлантириш учун психологик шарт-шароитларни таъминлашдан иборатлиги нуқтаи назаридан ишлаб чиқилган янги ўқув йили олидан йиллик иш режаси лойиҳаси муҳокама қилинди.

;