Yangiliklar

“Таълим сифатини оширишда жамоадаги педагогларнинг психик саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга имкон туғдирувчи қулай муҳитни шакллантириш, улар орасида касбий стресс ва эмоционал сўниш ҳолатларига қаратилган психологик диагностика”си ўтказилди.

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази методистлари томонидан  жорий йилнинг 5 май куни Сирдарё вилоятининг 11 та туманидан жами 78 нафар мактаб амалиётчи психологларнинг билимларини ошириш, уларга методик ёрдамлар кўрсатиш ва тренерлар тайёрлаш мақсадида  “Паст ўзлаштирувчи ўқувчилар билан ишлаш самарадорлигини ошириш” ва “Мактаб жамоасида ва психик саломатликни тарғиб этувчи дўстона алоқаларни ўрнатиш” мавзусида амалий ўқув-семинари ташкил этилди. Кейинчалик улар туманларда ҳам худди шундай семинар-тренинглар ташкил этиб, тумандаги барча мактаб психологларининг касбий билим-кўникмаларини оширадилар.

Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани 4-умумтаълим мактабининг 27 нафар фан ўқитувчиларидан “Таълим сифатини оширишда жамоадаги педагогларнинг психик саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга имкон туғдирувчи қулай муҳитни шакллантириш, улар орасида касбий стресс ва эмоционал сўниш ҳолатларига қаратилган психологик диагностика”си ўтказилди.

Семинар давомида психологларга методик ёрдам берилди ва психологлар ўзларини  қизиқтирган саволларга батафсил маълумотлар олишди.

;