Yangiliklar

Ёнғин хавфсизлиги ойлиги доирасида амалий ўқув семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказида 10 июлдан бошлаб ёнғин хавфсизлиги бўйича “Долзарб 30 кун” тадбирлари ва амалий семинар бўлиб ўтди. Унда хавфсизлик департаменти бўлим бошлиғи Насим Турсунов, Шайхонтоҳур тумани Фавқулотда вазиятлар бошқармаси профилактика назорат бўлими инспекторлари сержант Фаррух Рахимов ва Фазлиддин Ахмедовлар, марказ ходимлари иштирок этишди.

Семинарда марказ ходимларига Шайхонтоҳур тумани Фавқулотда вазиятлар бошқармаси профилактика назорат бўлими инспектори сержант Фазлиддин Ахмедов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон қарори “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича “Долзарб 30 кун” тадбирини амалга ошириш тўғрисида” ги фармойишига биноан амалга оширилаётган жараёнлар давомида бинолар, хўжалик ва маъмурий-бошқарув бинолари, марказ ходимлар иш жойиларида профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.  2020 йил 20 октябрдаги “Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини, уларнинг мол-мулкини, атроф-муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш юзасидан умумий ёнғин хавфсизлиги талаблари, ёнғин келиб чиқиши хавфи юқори бўлган ишларни амалга оширишда амалдаги меъёр талабларига риоя этишлари олдини олиш юзасидан тушунчалар берди.

Тадбир давомида марказ ходимларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига эътиборсиз ва бепарво бўлиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатлар мисоллар ёрдамида тушунтирилди.

 

;