Yangiliklar

Qoraqalpog‘istondagi maktab direktoriga “Prezident sovg‘asi” — “Spark” avtomobili sovg‘a qilindi

Қорақалпоғистондаги мактаб директорига “Президент совғаси” — “Спарк” автомобили совға қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги 39-умумтаълим мактаби ўқувчилари ахборот технологияларидан фойдаланиб, дастурлаш бўйича юқори кўрсаткич қайд этгани учун мактаб директори Сеиткамол Ешмуратов «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида   (https://t.me/millionuzbekcoders)Президент совғаси «Спарк» автомобили билан тақдирланди.

Мактабнинг бир гуруҳ педагоглари эришган ютуқлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ва Халқ таълими вазирлигининг Фахрий ёрлиғи ҳамда замонавий ноутбуклари билан тақдирланди.  

Ҳозирги кунга қадар Қўнғирот туманидаги 39-сон мактабда таҳсил олаётган 1 074 нафар ўқувчининг 820 нафари «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси сертификатга эга.

Таъкидлаш жоизки, айни пайтда Қорақалпоғистон Республикасида жами 727 та умумтаълим мактаби фаолият юритади. Ҳозирда 416 та мактаб замонавий компьютер билан таъминланган, 642 та (88%) мактабларига оптик тола тортилган.

;