Yangiliklar

Алма-ата шаҳрида беш кунлик ўқув-амалий семинар

         Болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг соғлом муҳитда камол топиши учун шароит яратиб бериш жамият ва давлатнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
         Жорий йилнинг 12-16 апрель кунлари Европа Иттифоқи ва ЮНИСEФ томонидан амалга оширилаётган «Жанубий-шарқий ва Марказий Осиёда миграция таъсирига учраган болаларни ҳимоя қилиш» минтақавий лойиҳаси доирасида Олий мажлис сенатининг болалар ҳуқуқлари бўйича “ОМБУДСМАН” Юнусова Алия Туйгуновна ва Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази ходимлари биргаликда Қозоғистон республикаси Алма-ата шаҳрида 5 кунлик ўқув-амалий семинар ўз фаолиятини бошлади.

         Ўқув-амалий семинарнинг биринчи кунида тажриба алмашинув ва болалар учун ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш ва фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш бўйича ягона ишонч телефонлар фаолиятини тубдан ўрганиш ва назарий ҳамда амалий иш фаолиятларни ўзлаштириш бўйича малакали психолог супервизор Рахметова Айгул томонидан “Операторлар фаолиятини ташкил этиш” бўйича амалий билим ва кўникмалар бериб ўтилди.

;