Yangiliklar

Андижон вилоятида ўтказилаётган давра суҳбатлари

Андижон вилояти, Булоқбоши тумани ИИБ ва Махалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда Булоқбоши тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 12-мактабда таълим олаётган ўқувчи қизлар учун “Мактабда одоб-ахлок коидаларига амал килиш” ва “Эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатларининг олдини олиш” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатини ўтказишдан кўзланган асосий масқад: ўқувчи-ёшлар орасида турли салбий иллатлар, шу жумладан: девиант хулқ-атворга мойиллик, аутодеструктив хулқ-атвор ва шахсий сифатларда юзага келадиган муаммоларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишдан иборат.

Давра суҳбати давомида мутахассислар томонидан оила давраси, таълим муассасаси, жамоатчилик жойлари ва тенгдошлар орасида ўзини тутиш қоидалари бўйича батафсил маълумот берилди.

Мактаб психологи Фароҳат Тешабоева томонидан эрта туғруқ ва эрта турмуш ҳолатларинниг юзага келишига сабаб бўладиган омиллар хусусида тўйталиб ўтилди ва мазкур жараёнлар амалга ошганда қандай асоратларга олиб келиши мумкинлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.

Мулоқот давомида ўқувчи қизларга ёш даврлари хусусиятлари ҳам тушунча бериб ўтилди ҳамда ҳаётда ўз мақсадларига эришиш, ўз ўрнини топиш ва оилага ҳам руҳан ҳам жисмонан тайёр бўлишлари борасида тавсиялар бериб ўтилди.

 

;