Yangiliklar

Мактаб ўқувчиларининг ижтимоий-психологик паспортлари шакллантирилмоқда

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2020 йил 18 декабрдаги 308–сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар билан якка тартибда шуғулланишни ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида йўрикнома”сининг 4-боб 16-банди асосида умумтаълим муассасаларининг психологлари томонидан сентябр ойида психологик диагностика йўналишида амалга ошириладиган ишлар доирасида синф раҳбари билан биргаликда ҳар бир синфнинг ва ҳар бир ўқувчининг ижтимоий психологик паспортларини яратиш ҳамда ижтимоий- психологик паспортлар асосида ўқувчиларни 001-006 кодли гуруҳларга ажратиш ва психолог хонасида  йиғма – жилдлар хужжатлардан иборат папкаларни  шакллантириш вазифаси белгиланган эди. Мазкур вазифаларнинг ижросини таъминлаш аллақачон йўлга қўйилган. Жумладан, 27 – мактаб психологи ва синф раҳбари билан  биргаликда хар бир синфнинг ва хар бир ўқувчининг ижтимоий-психологик паспортлари шакллантирилмоқда.

Мазкур жараёнлар якунига етганидан сўнг шакллантирилган ижтимоий-психологик паспортлар асосида ўтказиладиган коррекцион тадбирлар режаси иш режага мувофиқ белгилади.

;