Yangiliklar

Бошланғич синф ўқувчилари учун коррекцион машғулотлар ўтказилди

Фарғона вилояти Фурқат тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 36-мактабнинг амалиётчи психологи Танибердиева Дилафрузхон томонидан мактабнинг 2 “Б” синф ўқувчилари учун қизиқарли психологик коррекцион машғулотлар ўтказилди.

Психологик коррекция - шахс хулқ-атвори ва когнитив ривожланишидаги турли хил бузилишлар ва ривожланишдан орқада қолишни тузатиш ишлари билан шуғулланувчи амалий психология соҳаларидан бири ҳисобланади.

Психологлар иш режасида берилган диагностика ишларидан сўнг, коррекция ишлари олиб борилади. Барча параллель синфлардан йўналишлар бўйича биттадан коррекцион гуруҳ тузилади.

Айни жараёнлар амалга ошириш учун мазкур коррекцион тренниг машғулотларини ўтказишдан кўзланган яна бир мақсад: ўқувчиларда юзага келиши мумкин бўлган турли эмоционал зўриқишларнинг олдини олиш, дўстона муносабатларни шакллантириш ва уларда позитив кайфият устунлигини оширишдан иборат.

Машғулот давомида бошланғич синф ўқувчилари учун мўлжалланган қизиқарли психологик ўйинлар орқали ўқувчиларга маълумот тақдим этилди.

;