Yangiliklar

Психологлар томонидан тақдим этилаётган мотивацион тавсиялар

Андижон вилояти, Булоқбоши Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 12-мактабнинг юқори синфида таълим олаётган ўқувчилар учун Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази томонидан ишлаб чиқилган “Мен ўзим” дастурининг “Орзу ва мақсад” ва “Ҳаётда ўз хоҳишларимизни англаш” мавзуларида тренинг машғулотлари ўтказилди.

Психологик тренинг машғулотларини ўтказишдан кўзланган асосий масқад: ўқувчи-ёшлар орасида ўз имкониятларини англаш ва уларни тўғри таҳлил этиш, мақсадни тўғри қўйиш ҳамда уларга эришиш усуллари шунингдек, орзуни мақсадга айлантириш йўлида бажариладиган ишлардан оид бўлган тавсияларни тақдим этишдан иборат.

Тренинг давомида мактаб психологи Тешабоева Фароғат томонидан касбий фаолиятга қадам қўйиш олдидан қилинадиган танловда моддий манфаат эмас ўз қизиқишларини устун қўйиш ҳамда мақсадга эришишда ортга чекинмаслик бўйича назарий маълумотлар берилди.

Берилган назарий маълумотлар психологик тренинг машғулотлари давомида амалий ўйинлар билан мустаҳкамланди.

 

;