Yangiliklar

Коррекцион машғулотларнинг ўтказилиши давом этмоқда

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази томонидан умумтаълим муассасаларида фаолият олиб бораётган психологлар учун 2023-2024 ўқув йилига мўлжалланган иш режада белгиланган вазифаларнинг ижроси таъминланишда давом этмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти Фурқат тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 36-мактабнинг амалиётчи психологи Танибердиева Дилафрузхон томонидан мактабнинг 6 “В” синф ўқувчилари учун қизиқарли психологик коррекцион машғулотлар ўтказилди.

Коррекцион тренинг машғулотларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад: ўқувчиларда юзага келиши мумкин бўлган турли эмоционал зўриқишларнинг олдини олиш, дўстона муносабатларни шакллантириш ва уларда позитив кайфият устунлигини оширишдан иборат.

Мазкур мақсадларга эришиш орқали ўқувчи-ёшлар орасида кузатилиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар жумладан, зўравонлик, психотроп моддаларга қарамлик ва аутодеструктив хулқ-атворнинг олдини олиш вазифалари ҳам белгиланган.

Машғулот давомида бошланғич синф ўқувчилари учун мўлжалланган қизиқарли психологик ўйинлар орқали ўқувчиларга маълумот тақдим этилди.

 

;