Yangiliklar

Махсус ўқув-тарбия муассасасига амалий-методик ёрдам кўрсатилди

Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасига жорий йилнинг 26 сентябрь куни Мактабгача  ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасида амалга оширилаётган ишлар жумладан, психологик хизмат йўналишида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ўрганилди.

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази томонидан тарбия муассасининг  психологлари учун намунавий иш режада белгиланган вазифаларнинг самарадорлиги, тарбияланувчилар билан психологик диагностика ҳамда коррекция ва ривожлантириш йўналишларида амалга оширилган ишларнинг самарадорлигига аҳамият берилиб, ўрганиш жараёнида аниқланган ҳолатлар юзасидан муассаса психологларига амалий методик ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, ўқув-муаасаси педагог-ҳодимларининг стресс даражаси ва тарбияланувчиларнинг руҳий ҳолатини аниқлаш мақсадида диагностик методикалар ўтказилди.

;